ТерДУда Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

2020-06-05 4971 marta ko'rildi.

Карантин талабларининг юмшагани муносабати билан университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиши карантин талаблари доирасида ўтказилди.

   3 ойлик танаффусдан сўнг юзма-юз ўтказилган дастлабки йиғилишда йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида карантин даврида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган университетимизнинг саккиз нафар профессор-ўқитувчиларига докторлик дипломлари, унвон аттестатлари топширилиб, тақдирлаш маросими ўтказилди. Йиғилиш давомида кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан университет профессор-ўқитувчиларининг масофавий таълим платформасидан фойдаланиш ҳолати Жисмоний маданият факультети мисолида таҳлилий-танқидий руҳда кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, университет кафедраларида мавжуд вакант (кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр) ўринлари учун танлов ўтказилиб, номзодлар сайланди.