Президент маслаҳатчиси ТерДУ фаолияти билан танишди

2020-06-06 5054 marta ko'rildi.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Термиз давлат университети ва университетнинг педагогика институти фаолияти билан танишди.

Учрашувда университетнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида университетнинг истиқболдаги келажаги учун қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Термиз давлат университетида янгидан ташкил этилаётган Ахборот технологиялар факультети учун мўлжалланган етти қаватли бинонинг лойиҳаси билан ҳам танишиб ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.