ҚУТЛОВ

2020-06-09 5000 marta ko'rildi.

Термиз давлат университети Саноат технологиялари кафедраси ўқитувчиси  Тиллаев Холмамат Рахмоновични Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари) ихтисослиги бўйича профессор Х.Тўраев илмий раҳбарлигида “Сурхондарё сувлари таркибидаги баъзи оғир ва заҳарли металлар ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик ва сорбцион-фотометрик усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини  муваффақиятли ҳимоя қилганлиги билан самимий табриклаймиз.

Тиллаев Холмамат Рахмоновични ушбу машаққатли ва шарафли ютуқлари билан муборакбод этиб, у кишига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, илм йўлидаги фаолиятларига барака тилаймиз. Университетимиз олимларининг сафи кўпайиб бораверсин!