ТерДУда навбатдаги онлайн семинар ўтказилди

2020-05-16 4986 marta ko'rildi.

Термиз давлат университетида “Жаҳон тарихи” кафедраси доценти Жалолиддин Мирзаев томонидан “СУЛТОН САОДАТ-БАХТЛИЛАР МАСКАНИ” мавзусида онлайн семинар ўтказилди. Қизиқарли савол ва жавоблар билан ўтган семинарда иштирокчилар Термиз шаҳрининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Султон Саодат (Саййидлар султони) номи билан машҳур меъморий ёдгорлик тўғрисида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлишди.