ТерДУда онлайн тренинг ўтказилди.

2020-05-05 5009 marta ko'rildi.

Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро молия ва инвестициялар” кафедраси  ўқитувчиси Эшонқулов Муҳаммадали Олимжон ўғли томонидан “Тайм менежмент – вақтни унумли бошқариш” мавзусида онлайн тренинг ўтказилди.

         Zoom орқали ўтказилган ушбу тренингда университетнинг 100га яқин  профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Қизиқарли ва савол-жавоб тарзида ўтган ушбу тренинг фойдали маълумотларга бой бўлди.