ТерДУ: БЕШ ТАШАББУС ДОИРАСИДА СОВРИНЛИ ТАНЛОВ (Бешинчи ташаббус)

2020-04-11 5056 marta ko'rildi.

Бешинчи ташаббус доирасида:

 

Таътил вақтида талаба қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган “Энг яхши бажарилган қўл иши” танловида иштирок этинг.

 

ЙЎНАЛИШЛАР:

 

1.Ёғоч ўймакорлиги

2.Каштачилик

3.Зардўзлик

4.Тўқувчилик

5.Тикувчилик

6.Кандакорлик

7.Биссердан буюм тайёрлаш

8.Миллий мунчоқлар тўқиш

9.Сурхонча дўппи тикиш

10.Миллий қўғирчоқлар тайёрлаш

11.Иккиламчи маҳсулотлардан зарур буюмлар тайёрлаш

 

Танлов шартлари:

Ҳар бир иштирокчи юқорида келтирилган йўналишлардан бири бўйича бажарган ишини видеога тушириб телеграм орқали ушбу манзилга @Jahongir299 юбориши керак бўлади.

 

Совринлар:

1-ўрин учун 500.000 сўм;

2-ўрин учун 350.000 сўм;

3-ўрин учун 250.000 сўм;

 

Танлов натижалари 2020 йилнинг апрель ойи охирларида масъул ишчи гуруҳнинг якуний хулосасидан келиб чиқиб, университетнинг расмий веб сайти (tersu.uz)да эълон қилинади.