ТерДУ: БЕШ ТАШАББУС ДОИРАСИДА СОВРИНЛИ ТАНЛОВ (Учинчи ташаббус)

2020-04-11 5079 marta ko'rildi.

Учинчи ташаббус доирасида:

 

Таътил вақтида талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган “Замонавий ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш” танловида иштирок этинг.

 

ЙЎНАЛИШЛАР:

 

1.Иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича энг яхши инновацион ғоя

2.Менинг университетим веб сайтини яратиш

3.Энг яхши дастурчи

4.Ёш авлодга масофавий таълим беришга оид энг яхши инновацион ғоя

5.“Уйда қолинг” мавзусида энг яхши анимацион ролик

6.3D кўринишдаги ТерДУ

7.Энг яхши мобиль илова

 

Танлов шартлари:

Ҳар бир иштирокчи юқоридаги йўналишлардан бири бўйича бажарган ишини видео шаклда телеграмдан ушбу манзилга @Jahongir299 юбориши лозим.

 

Совринлар:

1-ўрин учун 500.000 сўм;

2-ўрин учун 350.000 сўм;

3-ўрин учун 250.000 сўм;

 

Танлов натижалари апрель ойи охирларида масъул ишчи гуруҳнинг якуний хулосасидан келиб чиқиб, университетнинг расмий веб сайти (tersu.uz)да эълон қилинади.