ТерДУ: БЕШ ТАШАББУС ДОИРАСИДА СОВРИНЛИ ТАНЛОВ (Биринчи ташаббус)

2020-04-11 5030 marta ko'rildi.

Биринчи ташаббус доирасида:

 

Таътил вақтида талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган “Энг яхши ижодий фаолият намуналари” танловида иштирок этинг.

 

ЙЎНАЛИШЛАР:

 

1.Энг яхши чолғу ижрочиси

2.Энг яхши мақом хонанда

3.Энг яхши бахши

4.Энг яхши эстрада ёки опера хонандаси

5.Энг яхши рақс ижрочиси

6.Энг яхши манзарачи рассом

7.Энг яхши портретчи

8.Энг яхши ҳунарманд

9.Энг яхши кулол

10.Энг яхши натюрмортчи

11.Энг яхши графикачи рассом

 

Танлов шартлари:

Ҳар бир иштирокчи юқорида келтирилган йўналишлардан бири бўйича бажарган ишини видеога тушириб телеграмдан ушбу манзилга @Jahongir299   юбориши керак бўлади.

 

Совринлар:

1-ўрин учун 500.000 сўм;

2-ўрин учун 350.000 сўм;

3-ўрин учун 250.000 сўм;

 

Танлов натижалари 2020 йилнинг апрель ойи охирларида масъул ишчи гуруҳнинг якуний хулосасидан келиб чиқиб, университетнинг расмий веб сайти (tersu.uz)да эълон қилинади.