УНИВЕРСИТЕТНИ СОҒИНИБ...

2020-04-06 4997 marta ko'rildi.

Илмдан яшнасин борлиқ бу олам,

Бағрингда порлайди билим, нур, зиё.

Ақлга дуч келдим юрсам ҳар қадам,

Эй олий даргоҳим ўзинг бир дунё.

 

Англатдинг кимлигим айлаб тасаддуқ,

Илмга манзилдир онг-у шуурим.

Бошимни силадинг қилиб минг қуллуқ,

Сен бирла яшнайди менинг гул умрим.

 

Ниҳоя топмагай ва завол кўрмас,

Кўкларда учади табаррук бир ном.

Термиз олийгоҳи оддий сўз эмас,

Чунки Термизийдан қолган бу макон.

 

Ер-у осмон илми сенда мужассам,

Фазогир, тарихчи, физикларинг бор.

Довруғинг донғини таратган ҳар дам,

Спортчи бисёрдир бисёр санъаткор.

 

Оқкўнгил меҳрибон устозлар нақли,

Этади қалбларни илм билан чоғ.

Ўсгайдир тобора шогирдлар ақли,

Ва ундан яралар осмонўпар тоғ.

 

Қулочинг кенг ёзиб яшна ҳар қачон,

Азиз олийгоҳим маърифат ўлкам.

Куч-қудрат сендадир билимларга кон.

Ўзингсан Термизнинг жамоли кўркам.

 

Шаҳзод Шоназаров

ТерДУ Санъатшунослик факультети талабаси