«TERDU ILMIY XABARNOMASI» ЖУРНАЛИГА МАҚОЛА БЕРМОҚЧИМИСИЗ?

2020-04-03 5122 marta ko'rildi.

ҲУРМАТЛИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИ ВА МАГИСТРАНТЛАР!

 

(https://t.me/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg)  Термиз давлат университети Таҳририй-нашриёт бўлими Сизга 2020 йилнинг МАЙ ойида университетнинг «TerDU ilmiy xabarnomasi» журналининг махсус сони чоп этилишини маълум қилади.

 

Журналнинг махсус сони электрон тарзда шакллантирилиб, Термиз давлат университетининг расмий  http://tersu.uz/  веб-сайтида жойлаштирилади.

 

Журналда мақола чоп этиш бепул.

 

Журналнинг махсус сонига нафақат Термиз давлат университети,  балки республикамиз ҳамда хорижий давлатлар олий таълим муассасалари илмий тадқиқотчилари, мустақил изланувчи ва магистрантларидан  илмий мақолалар қабул қилиш режалаштирилган.

 

Илмий мақола матнини tursunov.sanjarbek78@mail.ru электрон манзили ёки +99897.350-66-47 телеграм рақамига юборишингиз мумкин.

 

Тақдим этилган мақолалар журналнинг таҳрир ҳайъат  тақризчилари томонидан кўриб чиқилади ва хулосаларга кўра нашрга тавсия этилади.

 

Илмий мақола муаллифи фақат битта мақола тақдим этиши мумкин.

 

Мақолаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 25 апрелгача.

 

ЖУРНАЛГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

 

Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларидан бирида электрон шаклда юборилиши лозим;

 

Юборилган мақолалар аноним илмий экспертизадан таҳрир ҳайъати томонидан ўтказилади;

 

Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган,  мавзуси ва йўналишлари мос келмайдиган мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди;

 

Мақола йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

 

Мақолаларда берилган маълумотлар илмий жиҳатдан янги ва оригинал бўлиши лозим, кўчирмачилик (плагиат) ҳолатлари аниқланган ҳолатда мақола қабул қилинмайди;

 

Мақоланинг ҳажми 6 бетдан 10 бетгача бўлиши мумкин;

Мақола матни MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,5 интервалда бўлиши лозим;

 

Матн А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилиши керак;

 

Мақолада ўзбек, рус, инглиз тилларидаги сарлавҳа, муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг фамилияси, исми-шарифи, лавозими, илмий даражаси, илмий унвони, аннотация (10 қатордан кам бўлмаган), калит сўзлар (5-10) ҳамда мақола сўнггида фойдаланилган адабиётлар рўйхати тўлиқ кўрсатилиши лозим.