Термиз давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилиши

2021-02-13 2194 marta ko'rildi.

Термиз давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги  доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан эълон қилинган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги доирасида Термиз давлат университети талаба-ёшлари ўртасида ҳам кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишда бевосита Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари ва тиббиёт ходимларининг иштирок этаётганлиги эса профилактик ишларнинг сифат ва самарадорлигини янада ошишини таъминламоқда. Тадбирда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтириб ўтилди.

Талаба-ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс этган буклетлар тарқатилиб, ИИВ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган “Ўзини йўқотганлар” ва  “Биз  ОИТСга  қаршимиз, Сизчи?” номли видеофильмлар намойиш этилди.