“Мардлар қўриқлайди ватанни”

2021-01-12 3093 marta ko'rildi.

Юрт тинчлиги, сарҳадлар дахлсизлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш Ватан посбонларининг муқаддас бурчидир. Ушбу шарафли вазифага бел боғлаган мард ўғлонлар бугун юртнинг ҳақиқий қалқонлари ҳисобланади.


Вилоят ички ишлар бошқармаси ва Термиз давлат университети ҳамкорлигида 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳам ана шундай мард ўғлонлар мадҳ этилди.


Ватанпарварлик руҳидаги мазкур тадбирда парад ташкил этилиб, унда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси, жанговор ва спорт чиқишлари намойиш қилинди.


Ички ишлар ходимлари ва университет талабалари томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.


Ташкил этилган мазкур тадбир талаба ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилиши билан янада аҳамиятли бўлди.