ҚУТЛОВ

2020-12-15 4163 marta ko'rildi.

Термиз давлат университети таянч докторанти Амонтурдиева Шоира Равшановна “Ўзбек диний матнининг функционал-стилистик тадқиқи” мавзусидаги 10.00.01–Ўзбек тили ихтисослигида тайёрлаган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муддатидан олдин муваффақиятли ҳимоя қилди. Университетнинг кўп сонли профессор-ўқитувчилари номидан Амонтурдиева Шоира Равшановнани ушбу ютуғи билан қутлаб, у кишига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, илм йўлидаги машаққатли ва шарафли касбига барака тилаймиз. Олимларимиз сафи кенгаяверсин.