ТерДУда янги факультет биноси: талабалар учун IT парк ҳам қурилади!

2020-09-17 4633 marta ko'rildi.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б.Зокиров ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов Термиз давлат университети ҳудудида 1000 ўринга мўлжалланган, замонавий кўринишда қурилиши бошланган Ахборот технологиялари факультетининг лойиҳаси билан танишиб, бажарилаётган ишларни кўздан кечиришди. 

Меҳмонлар университет раҳбариятига таклиф ва тавсияларини бериб, янги бино ҳудудида IT парк қурилиши юзасидан ҳам келишиб олишди.