Термиз давлат университетида ижодий имтиҳонлар якунланди

2020-09-16 4654 marta ko'rildi.

Термиз давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳонлар жами 14 та таълим йўналиши бўйича 2-14 сентябрь кунлари ўтказилди.

Университет ректори А.Тошқулов касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказишга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғига асосан масъуллик қилган комиссия аъзолари билан учрашди.

А.Тошқулов имтиҳонлар давомида комиссия аъзоларига абитуриентлар ва ота оналар томонидан эътирозлар билдирилмаганлиги, шунингдек, имтиҳонни кузатишга жалб этилган блогерлар, ОАВ вакиллари ва қатор кузатувчилар синовлар шаффоф ва очиқлик асосида адолатли ўтказилди, деб эътироф этишганини айтиб ўтди.

Ҳақиқий истеъдодли ва билимли ёшларни саралашдек масъулиятли вазифани амалга оширган комиссия аъзоларига миннатдорчилик билдирар экан, ректор имтиҳонлар натижаларини умумлаштириш ва балларни эълон қилишда ҳам жуда ҳушёр ва синчковлик билан ишни якунига етказиш, техник хатоликларга йўл қўймаслик лозимлигини таъкидлади.