ТерДУда магистратура бўлими кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

2020-09-10 4595 marta ko'rildi.

2020/2021 ўқув йили учун Термиз давлат университетига 29 та магистратура мутахассислиги бўйича 3378 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтган ҳолда 8-16 сентябрь кунлари онлайн тест синовларида ўтказилиши режалаштирилган.

  

Онлайн тест синовлари университетнинг спорт залида 8 сентябрдан бошлаб 3 сменада ўтказилмоқда. Спорт залидаги 200 та компьютерларда республикамизнинг барча ОТМларнинг магистратура бўлимига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган 5500 нафарга яқин абитуриентлар онлайн тест синовларида иштирок этишмоқда.

Барча жараёнлар камералар орқали кузатилмоқда, вилоят ИИБ томонидан шахсни аниқлаш қурилмалари ҳам ўрнатилган.