Бугун Термиз давлат университетида ҳам касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди

2020-09-02 4586 marta ko'rildi.

ТерДУнинг Жисмоний маданият, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқа таълими, Вокал санъати: анъанавий хонандалик, Чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари, Рангтасвир: дастгоҳли, Дизайн (миллий костюм), Амалий санъат: бадиий кулолчилик каби таълим йўналишларида 7000 (6997 нафар)га яқин абитуриентлар ижодий имтиҳон топширади.

Жами 14 та таълим йўналишлари бўйича бўлиб ўтиши режалаштирилган касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 14 сентябрь санасига қадар давом этади. 

Имтиҳон жараёнлари адолатли ва шаффоф ўтказилиши учун университет раҳбарияти ва масъуллар томонидан барча тайёргарлик ишлари кўрилган.

Ижодий жараёнларни кузатиш учун ОАВ ходимлари, депутатлар ва блогерлар таклиф қилинган. 

Натижалар имтиҳон ўтказилган сананинг эртаси куни университетнинг tersu.uz расмий веб сайти ва @terdu340 телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Билимли ва иқтидорли барча абитуриентларга омад тилаймиз.