"TERMIZ UNIVERSITETI" GAZETASINING NAVBATDAGI YANGI SONINI ELEKTRON O'QING!

2020-07-01 4939 marta ko'rildi.

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ТИКИЛАЁТГАН САРМОЯ

Азиз ва қадрли талаба-ёшлар! Аввало, Сиз азизларни, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман! Бундан уч йил аввал, яъни 2017 йилда Президентимиз томонидан ушбу кун “Ёшлар куни” деб эълон қилинган эди.

Одатда, мамлакат келажаги истеъдодли, изланувчан, масъулиятли, соғлом, баркамол ёшлари билан белгиланади. Соғлом фикрли, кенг дунёқарашга эга, фидойи фарзандлари ватани равнақида халқнинг чинакам камарбастаси, суянган тоғи бўлиши аждодларимиз яратиб кетган нурли изларда ҳам ўз аксини топган. Ёшлар – келажак бунёдкорлари! Ёшларга қаратилаётган эътибор келажакка тикилаётган сармоядир. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, айниқса, яқин йилларда юртимизда кўплаб ислоҳотлар олиб борилди ва олиб борилмоқда. Исло ҳотларнинг натижаси ўлароқ Ўзбекистонда бирор ўғил-қиз тақдири эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Batafsil