ҚУТЛОВ

2020-06-03 4910 marta ko'rildi.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражаларни берувчи Илмий кенгашда Термиз давлат университети иқтисодиёт ва менежмент кафедраси ўқитувчиси Гадоев Сўҳроб Жумакулович  «Молия, пул муомаласи ва кредит» ихтисослиги бўйича «Тижорат банкларида ликвидлилик рискини бошқаришни такомиллаштириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Гадоев Сўҳробни ушбу машаққатли ва шарафли ютуқлари билан муборакбод этиб, у кишига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, илм йўлидаги фаолиятларига барака тилаймиз. Университетимиз олимларининг сафи кўпайиб бораверсин!