ТерДУга вазир ўринбосари ташриф буюрди

2020-06-17 4946 marta ko'rildi.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Қодирович Абсоатов  Термиз давлат университетининг қабул жараёнларига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

Вазир ўринбосари ташриф асносида айни кунларда онлайн тарзда бўлиб ўтаётган ТерДУ талабаларининг битирув малакавий иши ҳимоясида кузатувчи сифатида иштирок этди. Шундан сўнг, университетнинг жорий йилги қабул жараёнларига тайёргарлик ҳолати ва амалга оширилган ташкилий масалалар билан яқиндан танишиб ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.