Илмий семинар: Бибихол Каримова

2020-06-20 4853 marta ko'rildi.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий Кенгашнинг илмий семинари онлайн тарзда ўтказилди.

Семинарда Термиз давлат университети Педагогика кафедраси таянч докторанти Бибихол Каримованинг “Меҳрибонлик уйлари бошланғич синф тарбияланувчиларида миллий ғурурни ҳадислар асосида шакллантириш” мавзусида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси бир овоздан  ҳимояга тавсия этилди.