Илмий семинар: Чўтматов Жўрабек Омонович

2020-06-20 4850 marta ko'rildi.

Самарқанд давлат университети ҳузуридаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Кенгашнинг илмий семинари онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Семинарда Термиз давлат университети Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик кафедраси ўқитувчиси Чўтматов Жўрабек Омоновичнинг “VII-IX асрлар Термиз маънавий муҳити тарихи: анъаналар, эврилишлар ва янгиланиш” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси бир овоздан  ҳимояга тавсия этилди.