МУНОСАБАТ

2020-06-20 4865 marta ko'rildi.

Шу кунларга етказганига шукур. Қабул, имтиҳон, тиклаш, кўчириш каби жараёнларнинг олий таълимдан бегоналаштирилиши давом этмоқда.

Нафақат ушбу жараёнлар, ўқитувчилар аксариятига сунъий равишда (иш ҳақи камлиги орқали) таъмагирлик тамғасини бериш, пахта терими, кўча супуриш, шаҳарлар хиёбонларида тупроқ элаш (мажбурий меҳнатга ҳатто 8 декабрь куни ҳам мажбурланганмиз), бўлар бўлмас тадбирларда фон ташкил қилиш каби аҳмоқона иллатлардан ҳам қутулдик.

Булар бари охирги 3 йилда амалга ошди. Президентимизга, Парламент, Ҳукумат ва блогерларимизга раҳмат.

Аммо ўз таҳлилларим шуни кўрсатмоқдаки, юқорида санаб ўтилганларнигина иш ҳисоблаб қолган ўртача 25 фоиз ҳамкасбларимиз ҳали ҳам таълим бериш сифатини ўзгартирмаяпти, илм билан шуғулланиш мутлақо йўқ, эскича қолипдан кеча олмаяпти. Уч йил давомида ўзгара олмаган "ҳамкасблар"имизни катта кемадан тушириш вақти келди. Миллий олий таълим тизимимизга жорийланиши бошланган ривожланган давлатлар таълим тажрибасидан самарали ўтган кредит модуль тизимининг кўчасига ҳам кира олмайди булар.

Ўзимизни ўнглайлик.

"Сохта, ижарага олинган ақл" билан келажакни қуриб бўлмайди.

            Абдуқодир ТОШҚУЛОВ - ТерДУ ректори, сенатор