DIQQAT TANLOV!

2021-04-15 178 marta ko'rildi.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори билан Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида таълимнинг мустақил изланувчилик шакли бўйича бир йилда 4 маротаба (15 сентябрь, 15 январь, 15 апрель, 15 июль) талабгорларнинг ҳужжатларини топшириш белгиланган.


Шу муносабат билан, Термиз давлат университетига мустақил изланувчилик институтига талабгорларни жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини маълум қиламиз.


ТАЛАБГОР ТАҚДИМ ЭТАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

Ариза;

Маълумотнома (объективка);

Меҳнат дафтарчасининг тегишли тартибда тасдиқланган нусхаси;

Олий маълумот ёки фан номзоди тўғрисидаги диплом нусхаси;

Илмий ишлар рўйхати (PhD учун камида 1 мақола ва 2 та тезис, DSc учун камида 3 мақола ва 2 та тезис нусхалари);

Илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг ёзма розилиги;

Иш жойидан тавсифнома (мустақил тадқиқотчилар учун);

IELTS гувоҳномаси (агар мавжуд бўлса);

Паспорт нусхаси;

6 та фотосурат(3х4 см. хажмда).

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар қабул қилинади

Эслатма: талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги веб-сайтида (http://phd.mininnovation.uz
рўйхатдан ўтгандан сўнг ҳужжатларни электрон (PDF) тарзда тақдим этади (ҳужжатларнинг қоғоз вариантини кириш суҳбатларидан муваффақиятли ўтиб, мустақил изланувчилик институтига қабул қилинганлар топширади)

Рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқнома

Рўйхатдан ўтиш бўйича видео йўриқнома

ВМҚ 304-сон 22.05.2017. Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Олий таълимдан кейинги таълим бўйича кўп сўраладиган саволлар ва уларга жавоблар